ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Қозоғистон “Жусан” махсус гуманитар операциянинг навбатдаги босқичида Суриядаги можаро ҳудудидан 171 нафар болани қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев маълум қилди.
Бу тадбир 28-31 май кунлари амалга оширилди.
“Қозоғистон давлат тузилмаларининг биргаликдаги ҳаракати ва хорижий шериклар билан яқин ҳамкорлик туфайли жанговар ҳудуддан 171 бола эвакуация қилинди”, - деди Токаев.
Суриядан олиб келинган болалар Қозоғистондаги махсус адаптация марказида реабилитациядан ўтмоқда.
Токаевнинг сўзларига кўра, “Жусан” операциясининг ташаббускори Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бўлган ва у ўтган йилдан бери амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, чора-тадбирлар натижасида 357 бола ватанга қайтарилди.
Қозоғистон президент маслаҳатчиси Ерлана Каринанинг берган маълумотларига қарагандан, ўтган сафар 67 нафар аёл эвакуация қилинган.