Мирзиёев МДҲ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгаши самарали ҳамкорлик, илғор тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш учун муҳим механизм экани таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирлари кенгашининг шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган тадбирларида иштирок этаётган МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирликлари ва идоралари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, президент Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарларини самимий қутаб, Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик алоқали тобора мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.

Президент Республики Узбекистан принял Председателя Правительства Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведев нималарни муҳокама қилди

Бугунги кунда МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгаши самарали ҳамкорлик, илғор тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва одам савдосига қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш учун муҳим механизм экани таъкидланди.

Ҳамдўстлик ҳудудида жиноятлар сони кейинги беш йилда 25 фоиздан зиёдга қисқаргани Кенгаш фаолиятининг натижадорлигидан далолат беради.

Бундан ташқари, биргина ўтган йилда қўшма операциялар доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган 892 нафар шахснинг фаолиятига чек қўйилди ҳамда 84 нафар жиноятчи ушланди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов: Ўзбекистон терроризм муаммосига қарши биргаликда курашга чорлайди

Учрашувда МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органлари ҳамкорлигини янада кенгайтириш, жумладан, самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма тадбирлар ўтказиш, кадрлар тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, хусусан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишда шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича самарали тизимни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги юксак баҳоланди.

Хабарда ҳамдўстлик мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ўзаро қўллаб-қувватлаш ҳамда умумий таҳдид ва хатарларга қаршиш курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида фаол ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани алоҳида қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0