ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бир гуруҳ америкалик испаниялик ва бразилиялик олимлар юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланишига ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини туздилар. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.
105 минг нафар кўнгилли иштирок этган узоқ муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар энг зарарли озиқ-овқат саналади.
Нон маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, газли ичимликлар, маккажўхори ёрмаси, қайта тикланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари юқорида даражада ишланган маҳсулотлар ҳисобланади. Улар таркибида шакар, ёғ, туз, сунъий ранг ва таъм кўп миқдорда мавжуд. Бунинг эвазига ушбу маҳсулотлар таркибида витамин ва тўқималар жуда кам бўлади.
Маълум бўлишича, юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш 11-13 фоизга турли юрак ва қон томирлари касалликлари хавфини оширади.
Тадқиқот натижаларига кўра, кунига тўрт порциядан зиёд қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш 62 фоизга ўлим хавфини оширади. Бундай маҳсулотларнинг ҳар бир қўшимча қисми ушбу хавфни 18 фоизга оширади.
Аввалроқ олимлар кунига уч марта қисқа машқлар қорин қисмидаги ёғни йўқотиш учун ёрдам беришини аниқлашгани хабар қилинган эди.