Бухоро вилоятида халқаро математика мактаби ташкил этилади

© Sputnik / Вадим ШекунМатематические формулы
Математические формулы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида қарор лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилиши мумкин

Қарор лойиҳасида айтилишича, Қоракўл туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига “Халқаро математика мактаби” мақомини бериш тўғрисидаги таклифига розилик бериш  назарда тутилган.

Халқаро мактабнинг асосий вазифалари:

- умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тилларининг чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;

- ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

- юқори касб маҳоратига эга бўлган маҳаллий ва хорижий мамлакатлардан тажрибали ўқитувчиларни жалб қилиш;

- иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

- республикадаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига умумий методик ёрдам кўрсатиш.

“2019-2020 ўқув йилидан Халқаро мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Қарор лойиҳасида ёзилишича, халқаро мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, 400 ўринли ётоқхона ва 150 ўринли меҳмонхона биносини қурилиши ҳамда жиҳозлаш  ишларини қўшимча равишда киритиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0