ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ видеорегистратор қайд этган ЙТҲ ҳақидаги видеоларни ички ишлар органлари ходимларига топширишнинг қулай усулларини таклиф қилди.
“Йўл-транспорт ҳодисасининг видеога қайд этилгани терговга сезиларли ёрдам бериши мумкин, аммо видеокузатув камералардан ҳар доим ҳам фойда бўлмайди – баъзида ракурс панд берса, бошқа ҳолларда камеранинг ўзи бўлмайди”, - дея маълум қилади ИИББ.
Файлни онлайн тарзда “Терговга ёрдам” мажбурий белгиси билан йўллашнинг уч хил усули мавжуд:
1. Facebook-саҳифасига шахсий хабар қолдириш www.facebook.com/iibb.uz/
2. Facebook-гуруҳига йўллаш www.facebook.com/groups/iibb.toshkent/
3. t.me/iibb_bot ИИББ телеграмм-ботига (20 МБ дан ортиқ вазндаги файлларни чеклови мавжуд).
Шунингдек, ЙТҲнинг санаси, вақти ва жойини кўрсатиб ўтиш сўралган.