ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Caravan Group ресторанлар тармоғи асосчиси Темур Мусин бундан буён Ўзбекистонда бизнес билан шуғулланиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Facebook. ᾽даги саҳифасида пост ёзиб қолдирган.
“Тошкентга тадбиркорлар, иш ўринларини барпо қилиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш керак эмас. Ўрта Осиё меҳмоннавозлиги бўйича билим, тажриба ва фалсафаларимни экспорт қиламан! Караван — Остона!!!”, — деб ёзган тадбиркор.
Кўпчилик интернет фойдаланувчилари бу хабарни афсус билан қабул қилиб, далда сўзларини ёзишди.
“Тима, омад тилайман! Жуда афсус! Сенинг тармоғинг ягона ва зўр эди! Ҳар ерда омад ҳамиша ёр бўлсин!”, - дея ёзган фойдаланувчилардан бири.
“Сизни шахсан билмайман, лекин Караванингиз бу Афсона! Сизнинг ўзгача ресторанларингиз – Тошкент кўрки! Жуда афсус!”, - дея ёзади бошқаси.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Caravan Group'га тегишли Cinara’s ресторан мажмуаси кимошди савдога қўйилгани хабар қилинган эди.