Мен қайтдим: Саакашвилининг партияси парламент сайловида иштирок этади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишСуд в Киеве перенес рассмотрение апелляции по мере пресечения для М. Саакашвили
Суд в Киеве перенес рассмотрение апелляции по мере пресечения для М. Саакашвили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Михаил Саакашвили етакчилик қилган “Янги кучлар ҳаракати” партияси Олий рада навбатдан ташқари сайловларда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Собиқ Грузия президенти Михаил Саакашвили “Янги кучлар ҳаракати” партиясининг етакчиси ҳисобланади.

Суд по избранию меры пресечения для М. Саакашвили в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Зеленский Саакашвилига Украина фуқаролигини қайтариб берди

Унинг партияси Олий рада навбатдан ташқари сайловларда иштирок этишни режалаштирди.  Бу ҳақда партия кенгаш аъзоси Давид Сакваралидзе.

“Биз партия сифатида бу сайловда қатнашамиз. Биз сиёсий куч сифатида амалга оширишни истаган ўша фалсафа ва лойиҳаларни ҳимоя қиламиз”, - деди Сакваралидзе.

Навбатдаги парламент сайловларини октябрь ойида ўтказиш режалаштирилганди. Бироқ президент Владимир Зеленский лавозимга киришгандан сўнг Рада ваколатларини муддатидан аввал якунлаш ҳақида қарорни имзолаб, навбатдан ташқари сайловларни 21 июл кунига тайинлади.

Куни кеча Украина президенти Владимир Зеленский собиқ Грузия президенти Михаил Саакашвилига мамлакат фуқаролигини қайтарди.

Михаил Саакашвили Грузияни 2013 йилда тарк этган. Грузияда унга нисбатан қатор жиноий ишлар қўзғатилган ва улардан баъзилари бўйича сиртдан қамоқ жазолари тайинланган.

2015 йил баҳорида Пётр Порошенко Саакашвилига Украина фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган. Бироқ Саакашвили вилоятни ривожлантириш бўйича ваъдаларни бажармагани ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштириб юборгани учун Порошенко 2016 йил ноябрь ойида уни лавозимдан озод қилганди.

Янгиликлар лентаси
0