Кореяда комага тушиб қолган ўзбекистонлик соғлиғи тўғрисида маълумот берилди

© Минтруда Республики УзбекистанУзбекистанец Абрам Окилов в корейской больнице "Сангги Пик Пионвон"
Узбекистанец Абрам Окилов в корейской больнице Сангги Пик Пионвон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абрам Оқилов Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017-йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва 2018-йилнинг 27-июль куни комага тушиб қолган.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Кореяда комага тушиб қолган Абрам Оқилов соғлиғи тўғрисида маълумот берди.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқиловнинг соғлиги ҳолати уни даволаётган шифокорлар томонидан “барқарор” деб баҳоланмоқда. Айни пайтда беморнинг олдида бўлиб турган онаси, акаси ва синглисига уни аравачада касалхона ҳудудида сайр қилдиришларига шифокорлар томонидан рухсат берилган.

Узбекистанец Абрам Окилов в корейской больнице Сангги Пик Пионвон - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Хабарда қайд этилишича, элчихона, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси ҳамда адвокатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида суғурта компанияси ўзбекистонликнинг Жанубий Корея касалхонасида даволаниши билан боғлиқ барча харажатларни қоплаш ва унинг меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

Дипломатик ваколатхона мазкур масалани назоратга олган ва беморга ғамхўрлик қилаётган қариндошлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.

Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017-йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва 2018-йилнинг 27-июль куни комага тушиб қолган.

Янгиликлар лентаси
0