Перуда Масхарабозлар куни қандай нишонланди

Oбуна бўлиш
Ўтган шанба куни Перу пойтахти Лима ҳақиқий циркка айланди, шаҳар кўчалари бўйлаб минглаб масхарабозлар намойишга чиқишди.

Перу пойтахти Лимада дунёдаги энг йирик масхарабозлар паради бўлиб ўтди. Рангба-ранг либослар кийган, юзини бўяб олган минг-минглаб кишилар Лима кўчаларини тўлдириб юборишди. Қисқаси пойтахт – улкан циркка айланди.

Перуда ҳар йил 25 май куни масхарабозлар намойиши бўлиб ўтади. Ушбу кун Перуда “камбағаллар масхарабози” номини олган Хосе Альваресе Велесе хотирасига бағишланган.

Хосе Альварес Велес Перунинг камбағал районларида концертлар берган ва тушган пуллардан энг камбағал кишиларга ёрдам берган. Хосе Альварес Велес 1987 йил 25 майда вафот этган. Лимада Масхарабозлар куни илк бор 2006 йилда нишонланган.

Янгиликлар лентаси
0