ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 28 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 24,99 сўмга кўтарилиб, 8 485,91 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 66,92 сўмга кўтарилди ва 9 505,92 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,46 сўмга ошди ва 131,52 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.