Эрон қўшни давлатларни ҳужум қилмаслик шартномаси имзолашга чақирди

Oбуна бўлиш
АҚШнинг Форс кўрфазига 1500 нафар аскар жўнатишга жавобан Эрон, қўшни давлатларга бир-бирига ҳужум қилмаслик ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Эрон Форс кўрфази мамлакатларига ўзаро ҳужум қилмаслик шартномаси имзолашни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан. 

Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф айтишига қараганда, Теҳроннинг ушбу ташаббуси ҳудудда барқарорлик ўрнатишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг бошида БААда Саудия нефт танкерларига ҳамда нефт қувурларига номаълум шахслар томонидан ҳужумлар уюштирилган эди. Кейинроқ АҚШ ҳукумати ушбу ҳужумларда Эрон қўли бор деб хабар тарқатди. Саудия қироли Араб мамлакатлари раҳбарларининг фавқулодда мажлисини чақирган эди. 24 май куни эса АҚШ Форс кўрфазига 1500 нафар ҳарбийларни олиб келишини эълон қилди.

Американские бронетранспортеры - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Эрон билан уруш бошлашга тайёр

Экспертлар фикрига кўра, АҚШ Эронга қанчалик пўписа қилмасин, Форс кўрфазига ҳарбий кемаларини келтирмасин – Эрон билан тўғридан-тўғри жанг қилишни истамайди. АҚШ бировлар қўли билан, ушбу ҳолда араб мамлакатлари қўли билан Эронга  зарба беришни истайди.

Айнан шу сабабли Эроннинг ушбу ташаббуси ўринли ва тўғри қадамдир. Бу билан Теҳрон биринчидан – ўзининг тинчлик тарафдори эканини кўрсатди, иккинчидан эса Ироқ ва Қатар каби мамлакатлар ушбу шартномани имзолаб, Эроннинг иттифоқчисига айланишлари мумкин. Келажакда эса, ушбу шартномани БАА ва Уммон ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин.  

Янгиликлар лентаси
0