Афғонистон бош вазирининг маслаҳатчиси ўлдириб кетилди

© REUTERS / Omar SobhaniАфганский полицейский
Афганский полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Якшанба куни бир гуруҳ қуролланган номаълум шахслар Нур Муҳаммад Арабга ҳужум қилишган.

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Афғонистон бош вазирининг маслаҳатчиси Нур Муҳаммад Араб номаълум қуролланган шахслар томонидан мамлакат шимолида жойлашган Қундуз шаҳрида ўлдириб кетилди.

РИА Новостининг маълум қилишича, бу ҳақда маҳаллий амалдорларга таянган ҳолда Ariana News телеканали хабар берган.

​Телеканал маълумотларига кўра, якшанба куни бир гуруҳ қуролланган номаълум шахслар Нур Муҳаммад Арабга ҳужум қилишган. Отишма чоғида унинг тансоқчиларидан бири жароҳатланган.

Воқеага доир бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Янгиликлар лентаси
0