Ucell компанияcи директори соф ўзбек тилида мактаб ўқувчиларига мурожаат қилди

© FbВладимир Кравченко
Владимир Кравченко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ucell компанияcи директори Владимир Кравченконинг ўзбек тилида гапиришига интернет фойдаланувчилари қойил қолди.

ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 32 мактаб ўқувчиларига Ucell компанияси томонидан совғалар топширилди. Совғаларни компания директори Владимир Кравченконинг шахсан ўзи топширди.

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ucell абонентларга қулай бўлиши учун 35 тийиндан воз кечди

Совғаларни топширар экан Кравченко мактаб ўқувчиларига ёзги таътилни мароқли ўтказишни, битирувчиларга олийгоҳларга киришда омад тилади.

Шундан сўнг компания директори мактаб ўқитувчиларига ҳам ўзининг илиқ сўзларини ва компания совғаларини етказди. Юсел раҳбари ўз нутқини "Устоз - отангдан улуғ" деган сўзлар билан бошлаб, ўқитувчиларга узоқ йиллар давомида ёш авлодга билим ва тарбия беришда чарчамасликни тилади. 

Владимир Кравченко Ucell компанияси томонидан ушбу мактабга 1000дан ортиқ китоблар совға қилинишини, мактаб  биносининг ҳар бир қаватига Wi-Fi роутерлари ўнатиб улар орқали бепул интернет тарқатишни ҳамда янги ўқув йилидан янги компьютер синфхонаси очиб беришни ваъда берди.

Владимир Кравченко 1985 йилда Ўзбекистонда туғилган. У Тошкентдаги Вестминистер университетини тамомлаб Uzmobile компаниясида ишлаган. 2018 йилнинг декабрь ойида Ucell компанияси директори в.б. лавозимига тайинланган.  

Янгиликлар лентаси
0