ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида бир нечта битимлар имзолади.
Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати хабарига кўра, ҳужжатлар Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича йиғилиши якунида имзоланган. Самарқанддаги йиғилиш ҲТҲ бўйича Федерал хизмат директори Дмитрий Шугаев ва Ўзбекистон мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси Атабек Ибадуллаев раислигида ўтказилди.
Томонлар келажакда ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиришга иккиёқлама манфаатдорликни тасдиқладилар ва эришилган келишувлар бўйича аниқ режаларни белгилаб олдилар, дейилади хабарда.
"Йиғилиш якунида баённома имзоланди, 2016 йилги келишув доирасида қатор шартномалар тузилди", - деб кўрсатилган идора сайтида.
Россия ва Ўзбекистон Ҳукуматлараро комиссиясининг кейинги йиғилиши Россияда 2020 йилда ўтказилади.