Владивостокда “Сўнгги қўнғироқ” катта жанжалга сабаб бўлди - видео

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Медиабанкка ўтишВыпускницы делают селфи
Выпускницы делают селфи  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видео интернетга тушгандан сўнг мактаб директори ишдан бўшатиш ҳақида ариза ёзди.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Владивостокда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирини нишонлаш тасвирга олинган видео интернетда пайдо бўлди.

Воқеадан кейин мактаб директори ишдан бўшатиш ҳақида ариза ёзди.

Мактаб ўқувчилари турли либосларда, хусусан жуда очиқ либос кийганлар ҳам бор. Ёш қизлар полиция формасини кийган бўлса, йигитлар PlayBoy қуён образида томоша кўрсатди.

Битирувчилар турли буёқлар, мушак, ёнғин учириш қурилмасидан фойдаланди.

Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан, хусусан мактаб ўқувчиларига полиция формаси қандай қилиб тушиб қолганини аниқлаш мақсадида текширувни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилини якунлаш ва "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар бергани ҳақида хабар бергандик.

25 май “Сўнгги қўнғироқ” тадбири республикадаги барча мактабларда эрталаб соат 8:00да бошланиб 9:00 да тугатилади.

Тадбирни “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида ташкил этиш ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0