Аэрокосмик ва интернет лабораториялар: Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента
Шавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Талабалар шаҳарчаси мамлакатдаги йирик таълим ва илм-фан масканидир. Бу ерда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, коллеж ва лицейлар, спорт мажмуалари жойлашган. Икки университетда қарийб 25 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. 

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента
Аэрокосмик ва интернет лабораториялар: Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента

Президент ташаббуси билан шаҳарча ҳудудининг бошланишида, “Беруний” метро бекати ёнида Беруний майдони барпо этилди. Давлат раҳбари ушбу мажмуани кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 декабрь куни Талабалар шаҳарчасига ташриф буюриб, Инновацион ривожланиш вазирлиги учун бино қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента
Аэрокосмик ва интернет лабораториялар: Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента

Шунга мувофиқ бу ерда беш қаватли замонавий бино бунёд этилмоқда. Вазирликда иқтисодиёт тармоқларининг инновацион эҳтиёжларини ўрганиш, ёшлар инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш хизматлари, масофавий таълим курслари йўлга қўйилади. Янги ишланма ва технологиялар намойиши, стартап лойиҳалар иқтидорли ёшларда илмий-тадқиқот кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. 

Бинонинг биринчи қаватида кутубхона, амфитеатр, холл, кўргазмалар зали жойлашади. Юқори қаватларда коворкинг ва стартап ҳудудлар, интернет лабораториялар, анжуман заллари бўлади. Аэрокосмик лаборатория, устахона, реклама агентлиги ҳам ташкил этилади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента
Аэрокосмик ва интернет лабораториялар: Мирзиёев Талабалар шаҳарчасига ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Студенческий городок Ташкента

“Вазирликни бежиз Талабалар шаҳарчасига жойлаштирмадик. Бу ердаги олий ўқув юртларида минглаб иқтидорли ёшлар, тадқиқотчилар, олимлар бор. Уларни жалб этиб, қўллаб-қувватлаб, ҳар бир соҳада янгилик яратиш керак. Инновацион ривожланиш вазирлиги бу борада илмий марказ, база бўлиши зарур,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0