Германия ҳарбий самолёти Калининград вилояти яқинида разведка олиб борди

© CC BY-SA 3.0Lockheed P-3C CUP Orion
Lockheed P-3C CUP Orion - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлган самолёт Калининград вилояти яқинида пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Германия ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлган Lockheed P-3C CUP Orion самолёти Калининград вилояти яқинида разведка олиб борди.

Plane Radar маълум қилишича, самолёт Россия қирғоқ чизиғидан 32 км масофада парвоз қилди.

Сўнгги вақтларда хорижий самолётлар ва учувчисиз аппаратлар Болтиқ денгизи, Қрим, Краснодар ҳамда Суриядаги Россия ҳарбий база яқинида мунтазам пайдо бўлмоқда. Шунингдек, Донбасс чизиғи яқинида аниқланган.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилда радиотехника қўшинлари 980 минг самолёт ва учувчисиз қурилмани аниқлади. Улардан 3000 минг дона хорижий жанговар самолётлар, 1000 донага яқини разведка самолётлари эканлиги маълум бўлди.     

Янгиликлар лентаси
0