Эрон ТИВ раҳбари Трампни "террорчи" деб атади

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишМероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны
Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон ТИВ раҳбари, шунингдек, америка президенти ўз баёнотлари билан тарихни билмаслигини ошкор қилиб қўйганини қўшимча қилган

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. "АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг "куни битишига" ҳеч қачон гувоҳ бўлмайди", дея баёнот қилди Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жовад Зариф.

Американские бронетранспортеры - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Эрон билан уруш бошлашга тайёр

Илгарироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон Америка билан беллашишга қарор қилса ёки Қўшма Штатларга пўписа қилса, у тез орада "тугаши"ни башорат қилган ва Теҳронга ҳеч қачон бундай қилмасликни маслаҳат берган эди.

"У (Трамп - таҳр.) бир неча кун олдин Эроннинг куни битгани ҳақида башорат қилган эди, бироқ Эрон Трампнинг куни битишини томоша қилади, у ҳеч қачон Эрон тамом бўлишини кўрмайди", - деди Зариф.

Сиёсатчининг чиқиши тасвирланган видео Эрон ТИВ сайтида эълон қилинган.

Эрон ТИВ раҳбари, шунингдек, америка президенти ўз баёнотлари билан тарихни билмаслигини ошкор қилиб қўйганини қўшимча қилган.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Эронга “улкан куч” билан пўписа қилди

Зариф Трампни Эронга иқтисодий босим ўтказиш ва сиёсий ҳиссиётларини хиралик билан ёпиштириш орқали "иқтисодий террор" билан шуғулланаётган "террорчи" деб атаган.

Эрон атрофида вазият ўткир тус олгач, АҚШ Форс қўлтиғида камида еттита ҳарбий кемаларни жойлади ва бу ҳудудга Patriot зенит-ракета мажмуасини олиб келиб, ўрнатди. Пентагон ушбу ҳаракатларга изоҳ берар экан, "Эроннинг АҚШ кучларига қарши босқинчилик операциясига тайёрлиги даражаси ошиб бораётгани яққол кўзга ташланаётгани ва шу туфайли АҚШ ўз халқи манфаатларини ҳимоя қилаётганини" маълум қилган эди. Трамп Эрон билан уруш бошланишининг олдини олишга умидворлигини билдирган бўлса, Эрон олий етакчиси Али Ҳумайни Эрон АҚШ билан уруш олиб боришни истамаслигини, аммо Вашингтонга қаршилик кўрсатишда давом этишини айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0