Экспертнинг таъкидига кўра, тожик-афғон чегараси ОДКБнинг алоҳида назоратида бўлади.
"Бу ерда гап наркотрафик, ноқонуний миграция, терроризм ҳақида бормоқда. Чунки Афғонистон ҳудудида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда", - деди Выборный.
Лекин ОДКБ Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш учун барча имкониятдан фойдаланмоқда. ОДКБ вазифаларидан бири мудофаа ҳаракатларидан "ўтиб тушадиган" чоралар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат. Бу ерда жаҳонда юз бераётган ҳодиса ва фактларга тезкорлик билан ҳамда самарали муносабат билдириш муҳим. Мисол учун, фуқароларнинг террористик ташкилотларга жалб этилиши муаммосига.
Эксперт сўзларига кўра, жорий йилда тезкор таъсир кўрсатиш ва бошқа бўлинмалар иштирокида олтита ҳамкорликдаги ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Улардан учтаси Россияда, иккитаси - Тожикистонда ва биттаси Қирғизистонда ўтказилади. Ҳарбий машғулотлардан ташқари, профилактик чора-тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, "Канал" деб номланган наркотикларга қарши операция ўтказилади.