Пенсия ҳисоб-китоб қилишда ўзгариш: янги қонун имзоланди

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲ ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун президент томонидан имзоланди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Илгари ушбу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробарини ташкил этган.

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Халқ табобати хизматини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссия хулосаси асосида халқ табобати бўйича фаолият билан шуғулланиши мумкинлигига оид қўшимча киритилди.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев иш ҳақи ва пенсия миқдорини аниқлаш тартибига доир ҳужжатни имзолади

Қонун билан Сенатдаги Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси этиб ўзгартирилди.

Эслатиб ўтамиз, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида президент фармони қабул қилинганди.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:

- Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;

- Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;

- Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.

Бунда: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

 

Янгиликлар лентаси
0