Гўзаллик танловида ғолиб бўлган аёллар ҳозир қандай кўринишга эга ва нима билан шуғулланишмоқда? Sputnik Ўзбекистон шу ҳақда фотолавҳа тайёрлади. 23.05.2019, Sputnik Ўзбекистон
"Коинот гўзали 2005" Наталья Глебова ҳозирги кунда Канадада яшайди, китоб ёзади. Айтганча, унинг охирги китоби Канадада бестселлерга айланган. Соҳибжамол соғлом турмуш тарзи тарафдори - йога билан мунтазам шуғулланади.
2008 йилда "Дунё гўзали" бўлган Ксения Сухинова эса - модель ва телебошловчи, Москванинг Барвихасида ўтадиган ёпиқ тадбирларда фахрли меҳмон сифатида кўп қатнашади, блогер сифатида шуҳрат қозонган.
Юй Вэнься – "Дунё гўзали - 2012" танлови ғолибаси. Бошқа гўзалларга қараганда, ижтимоий тармоқда мухлислари сони кам. Юй оддий ҳаёт кечиради - саёҳат қилишни яхши кўради, ишлайди ва спорт билан шуғулланади.
Габриела Ислер – "Коинот гўзали - 2013" ғолибаси. Choose You ҳаракати асосчиси, мотивация бўйича нотиқ. Соҳибжамол бутун дунёни кезиб, соғлом овқатланиш ва яхши яшаш сирлари ҳақида ҳикоя қилган.
Паулина Вега - 2014 йилда "Коинот гўзали" унвонини олган. Телебошловчи, актриса ва модель. Instagramда 5 миллионга яқин кузатувчиларга ва сон-саноқсиз мухлисларга эга.
Ролин Штраус – "Дунё гўзали – 2014" - касби шифокор ва бугунги кунда турмуш ўртоғи ҳамда фарзандлари билан Францияда истиқомат қилади, ижтимоий тармоқдаги кузатувчиларига соғлом ҳаёт тарзи ҳақида ҳикоя қилиб боради.
Мирея Лалагуна – 2015 йилда "Дунё гўзали" унвонига сазовор бўлган. Ҳозир Испанияда истиқомат қилади. Модель, актриса, саёҳат қилишни яхши кўради. У ўз ҳаётини Instagram да ёритиб боради.