“Буниси қизиқ”: Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция етарлича овоз тўплади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВладимир Зеленский
Владимир  Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция 25 мингдан зиёд овоз тўплади.

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция 25 мингдан зиёд овоз тўплади. Петиция давлат раҳбари сайтида рўйхатга олинган.

Бунинг ўзи давлат раҳбари ушбу ҳужжатни кўриб чиқиши учун кифоя қилади.

Избранный президент Украины Владимир Зеленский (в центре) после завершения встречи с лидерами фракций Верховной рады. - Sputnik Ўзбекистон
Украинада Зеленский истеъфосини талаб қилишмоқда

Петиция муаллифлари Зеленскийни аниқ бир ваъда ва сиёсий кўрсатмалар бермасдан, норозиликларни бирлаштирганликда айблашган. Шунингдек, у президент этиб сайланган сўнг аниқ бир йўл ва йўналишга эга эмаслигини баён қилишган.

Петиция муаллифларига кўра,  янги давлат раҳбарини аслида 73 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватламайди.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция чоршанба куни пайдо бўлди ва бир сутка ичида уни 25 зиёд киши имзолашга улгурди. Айни дамда петиция қарийб 30 минг овоз тўплаган.

Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.

20 май куни Владимир Зеленский Украина президенти лавозимига киришди.

Янгиликлар лентаси
0