Ўзбекистонга бир неча автомобил ишлаб чиқарувчилар керак эмас - иқтисодчи

© Sputnik / Рамиз БахтияровЮлий Юсупов
Юлий Юсупов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон яна бир неча автомобил ишлаб чиқарувчиларга дош бера олмайди, деб ҳисоблайди мутахассис.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов фикрига кўра, Ўзбекистон автосаноатини ривожлантиришнинг ягона тўғри йўли – божхона солиқларини камайтириб, эркин рақобатга йўл очиб беришдир.

Презентация новой Lada Granta  на заводе «АвтоВАЗ» в Тольятти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россиядан энг кўп автомобил импорт қилувчи мамлакатлар учлигига кирди

“Нега ҳар сафар рақобат деганда Ўзбекистонда автомобил саноатида янги корхоналар қуриш назарда тутилади? Мен буни тушуна олмайман ва бу катта хатодир. Биз яна бир неча автомобиль заводига дош бера олмаймиз. Улар бизга керак эмас. Ахир бу соҳада “масштаб қоидаси” яхши ишлайди. Яъни завод қанча катта бўлиб, қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарса – унинг нархи шунча арзон бўлади. Кичик заводларда маҳсулот нархи доим юқори бўлади!”, - дейди Юлий Батирович.

Иқтисодчи фикрига кўра, Ўзбекистон бозорида автомобиллар импорт божлари миқдорини “мантиқий мос” даржагача пасайтириш кифоя. Ўшанда харидорларда танлаш имконияти, автосаноатда – рақобат ва бюджетда – даромад пайдо бўлади.

Бундан фақат корупциячилар, рақобатбардош ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмайдиган самарасиз бошқарувчилар ютқизади холос, - дейди иқтисодчи.

Янгиликлар лентаси
0