ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Иккинчи ярим йилликда Карачаево-Черкесиядаги ишламаётган “Дервейс” заводда Ravon автомобилларини йиғиш ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бундан аввал заводда Хитойнинг Lifan ва Chery автомобиллари йиғилган. Бироқ февралда ишлаб чиқариш тўхтатилган.
“Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳамкорлик доирасида қўшма истиқболли лойиҳалар тасдиқланган. Улар ичида "Дервейс" лойиҳаси ҳам киритилган. Ҳозирги вақтда "Дервейс" ишлаб чиқариш сертификация жараёнидан ўтмоқда”, - деди Темрезов.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи ярим йилликда заводда Ravon автомобилларини йиғиш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлаш режалаштирмоқда.