ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Россия ва Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилувчилари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларга Ўзбекистонни кузатувчи сифатида таклиф қилишади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳамкорликдаги машғулотларда Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон делегациялари ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Шарқий ҳарбий округ “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” шиори остидаги Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.