Қирғиз-тожик чегарасида яна нотинчлик: юзга яқин одам тўпланди – фото

© Фото / Зульфия ТургуноваМестные жители села Кара-Бак на кыргызско-таджикской границе
Местные жители села Кара-Бак на кыргызско-таджикской границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонликлар уларни Тожикистон чегарачилари қабристонга ўтказмаётгани учун норозилик билдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Қирғиз-тожик чегарасида жойлашган Кара-Бак қишлоғида  маҳаллий аҳоли тўпланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мухбири воқеа жойидан хабар қилди.

Боевики  - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегараси яқинида 10 мингга яқин жангари тўпланган – Россия ТИВ

Қирғизистонликлар талабни 21 май куни маълум қилишди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, улар вафот этган ҳамқишлоғини дафт этиш учун қабристонга ўтишмоқчи бўлганда тожик чегарачилар уларни қўйишмади.

Охир-оқибат бу масала икки томонлама музокара орқали ҳал этилди.

“Тожик чегарачилар яқинлари дафн этилган қабристонга бориш учун қўйишмаётганидан қишлоқ аҳолиси норози. Одамлар қирғиз чегарачилари бу ҳудудни қўриқлашини талаб қилмоқда. Ҳозир музокаралар олиб борилмоқда”, - деди қишлоқ раиси Каримберди Каламбеков.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда юзга яқин одам йиғилди.

Янгиликлар лентаси
0