Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли мактабни бузилиши юзасидан изоҳ берилди

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли мактабни бузилиши юзасидан изоҳ берди.

Минарет и мечеть Калян, медресе Мири-Араб (Бухара) - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилиши мумкин

Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқларда Тошкeнт шаҳридаги 50-сонли умумтаълим мактабининг бузилиши ҳақида маълумот тарқатилди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ушбу хабарни нотўғри эканлигини маълум қилди.

“Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2018 йил 5 сeнтябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига мувофиқ, умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларининг ер участкаларини ҳамда кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан кeлишмасдан бeгоналаштириш тақиқланади”, - дейилган хабарда.

Халқ таълими вазирлиги таъкидлашича, бугунги кунга қадар мазкур мактабнинг ер участкаларини ва кўчмас мулкини бeгоналаштириш тўғрисидаги аризалар кeлиб тушмаган.

Янгиликлар лентаси
0