Асли Новосибирск шаҳридан бўлган Андрей ва Марина Клочковлар оиласи икки ёш боласи билан 6 йилдан бери дунё бўйлаб яхтада саёҳат қилмоқда.
Андрей ва Марина айтишларига қараганда, улар болаликдан Жюль Верн қаҳрамонлари каби дунё бўйлаб саёҳатни қилишни орзу қилишган. Вақти келганда бизнес ва бошқа мулкларини сотиб эскироқ яхта сотиб олишган. Қизиғи шундан кейин бошланган.
Капитан – Андрей, олдин бир неча йил елканли қайиқ бошқариш спорти билан шуғуллангани туфайли, яхтани бошқариш унга муаммо эмас. Унинг катта ёрдамчиси – Марина, 13 ёшли Настя – ката матрос ва 4 ёшли Лада – юнга, вазифаларини бўлиб олишган.
Сўнгги 6 йил давомида икки катта ва икки боладан иборат Клочковлар оиласи Черногориядан Ўрта-Ер денгизи орқали океанга чиқиб, Африкани айланиб ўтиб, Кариб ороллари ва Тинч океанини кесиб ўтиб Антарктидага етиб келган.
Албатта, бундай ҳаётнинг ўзиган хос ноқулайликлари ҳам бор. Масалан болаларнинг мактаби. Марина улар билан мактаб дастурини тўлиқ ўрганиб чиқаётган бўлсада, Настя ўз тенгқурлари билан бирга ўқишни, дарсдан кейин улар билан бирга ўйнашни орзу қилади. 13 ёшли Настя эса қуруқликка яқинроқ бўлишни, турли дарахт ва гуллар ҳидларни кўпроқ ҳис қилишни истайди. Настя айтишига қараганда денгизнинг ҳиди йўқ.
Ундан ташқари, доимий саёҳат учун даромад манбаи ҳам керак. Ҳар сафар узоқ йўлга отланганда озиқ-овқат, ёнилғи заҳираларини сотиб олиш керак.