Ўзбекистондан 5 минг $дан кўп бўлган заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетишга рухсат этилди

© INDRANIL MUKHERJEE / AFPЗолотые украшения
Золотые украшения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда жисмоний шахслар қиймати 5 минг доллардан кўп бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармон билан 2019 йил 1 июлдан:

Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар қўйди

- заргарлик бўйича лицензияси бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзи ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга асиллик даражаси изларини қўйиш ҳуқуқи берилди;

- заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи лицензияга эга якка тартибдаги тадбиркорлар ўз маҳсулотларини мустақил сотиши, аҳолидан қимматбаҳо металлар парчалари, қимматбаҳо тошлар ва буюмларни сотиб олиш ҳуқуқига эга;

- давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартибини мустақил белгилайди;

- жисмоний шахслар қиймати 5 минг доллардан кўп бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиши мумкин;

- заргарлик соҳасидаги тадбиркорлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига ихтиёрий аъзо бўлса, уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари уларга ҳам татбиқ этилади.

Украшения - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади

2019 йил 1 июндан қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун берилган банк кредитлари бўйича фоиз харажатлари Тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади.

Фармон билан, тижорат банклари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

- “Навоий КМК” ДК ва “Олмалиқ КМК” АЖдан қимматбаҳо металларни ўлчов пластиналари кўринишида, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонги фиксинги асосида сотиб олиш;

- сотиб олинган металларни бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига сотиш.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0