ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Марказий банк директори Мамаризо Нурмуратов айтишига қараганда Тошкентда Humo тўлов тизими тўлиқ ишга туширилганидан кейин, бюджетдан маош олаётган ишчилар ойликлари тўлиқ пластик карталарга ўтказилишини хабар қилди, Газета.уз хабарига асосан.
“Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Humo тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади”, - деди Марказий банк раҳбари.
Нурмуратов айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Марказий банк Ўзбекистон фуқаролари 2019 йилнинг биринчи чорагида кредит карталардан кўпроқ фойдаланаётгани ҳақида ҳисобот эълон қилган эди.