ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар веб-порталида автомобилларни тюнинг қилиш рухсат бериш тўғрисида петиция жойлаштирилди.
Петиция муаллифига кўра, ривожланган автомобил саноатига эга бўла туриб, унинг қўшма тармоқларини ёнма-ён ривожлантириш зарур, мисол учун, автомобилларни тюнинг қилиш.
Мазкур масала давлат даражасида ҳал этилса, соҳани эркин ривожлантириш учун шароит яратиш, ушбу соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш, ҳаваскорларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга имкон беради.
Транспорт воситаларини янада яхшилаш ва такомиллаштириш - бизнесни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, бу соҳада ноёб миллий брендларни яратиш имконияти пайдо бўлади.
Шу билан бирга халқаро кўргазма, танловлар, пойгалар ва шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш, шунингдек, ушбу йўналишда сифатли маҳсулотни яратишга қодир дизайнерларнинг авлодини тарбиялаш имконини беради.
Ҳозирча петиция атиги 165 овоз тўплади. Овоз бериш якунланишига 86 кун қолди.