Фарғоналик эркак ўзи билан бирга яшаган никоҳсиз аёлини уриб ўлдирди

CC0 / pixabay / Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото
Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган 40 ёшли никоҳсиз аёлининг юзига қўли билан урган.

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Фарғона шаҳрида фуқаро ўзи билан бирга яшаган никоҳсиз аёлнинг умрига зомин бўлди.

Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик аёл расмий никоҳсиз турмуш ўртоғини пичоқ билан жароҳатлади

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 18 май куни Қувасой кўчасида яшовчи 43 ёшли фуқаро уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган 40 ёшли никоҳсиз аёлининг юзига қўли билан урган.

Маълум қилинишчиа, натижада аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.

“Оқибатда Л.Г. 19 май куни олган тан жароҳатлари туфайли уйида вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0