Бу мушук 2012 йилда илк бор сурати интернетда пайдо бўлгач, оламшумул машҳурликка эришган. Нотўғри тишлам туфайли жонивор юзида норозилик ифодаси мангу қотиб қолган эди.
Аввалига интернет фойдаланувчилари бу сурат фотошоп маҳсули эканлигини айтишади. Аммо мушук эгаси YouTube да видеоролик жойлагач, барча шубҳа-гумонлар ортда қолади.
Шу пайтдан бошлаб мушукка Grumpy Cat ("жаҳлдор" ёки "жанжалкаш") лақаби берилади ва у турли мемлар персонажига айланади.