Эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфи омиллари маълум қилинди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфини оширувчи омилларни маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Мордовия Давлат миллий тадқиқот университети олимлари эркаклар ва аёлларда инсульт ривожланиши хавфини  оширувчи  омилларни маълум қилишди. Бу ҳақда RT тадқиқот натижаларига таянган ҳолда хабар берди.

Маълум бўлишича, эркакларда кўпинча атеросклероз (артерияларнинг сурункали касаллиги), тамаки чекиш, ичкиликбозлик, метаболик синдром (организм фаолиятидаги семиришга олиб келувчи комплекс бузилишлар) ва кам ҳаракатчанлик инсульт ривожланиши хавфини туғдирувчи омиллар ҳисобланади.

Кўп ишлаш хавфли(ми)?

Аёлларда инсульт ривожланишига энг кўп қандли диабет, ҳилпироқ аритмия, семизлик ва дислипидемия (қонда липидларнинг юқори даражаси) таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, гипертония (юқори қон босими) ҳар икки жинс вакиллари учун бир хил хавф туғдириши қайд этилган.

Шунингдек, мутахассислар ишемик инсульт ёш аёлларга қараганда ёш эркакларда кўпроқ учрашини маълум қилишди.

Расмий маълумотларга кўра, Россия 2018 йилда 840 мингга яқин россияликлар ишемик инсультидан вафот этган.

Инсульт — мия қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, бу касаллик ўчоқли ёки умумий неврологик белгиларнинг пайдо бўлиши билан тавсифланади. Аритмия – юрак уришининг частотаси, ритми ва изчиллигининг бузилишидир. 

Тўсатдан заифлик, уйқусизлик, юз мушакларининг фалажлари (одатда тананинг бир томонида), нутқни йўқотиш, бир ёки ҳар иккала кўзнинг кўра олиш қобилияти бузилиши, бош айланиши ва ўткир бош оғриғи, мувозанат йўқолиши ва юришнинг кескин бузилиши инсультнинг асосий белгилари саналади.

Янгиликлар лентаси
0