Зеленскийнинг инаугурация маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВторой тур выборов президента Украины
Второй тур выборов президента Украины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина парламенти инаугурацияни янги сайланган президент талаб қилган сана - 19 май кунига белгилашни рад этди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Украина парламенти янги сайланган президент Владимир Зеленскийнинг инаугурациясини 20 майга белгилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Бу қарор сайлов ўтказилган кунидан 3,5 ҳафта ўтиб қабул қилинди.

Аввалроқ Украина парламентида инаугурацияни ўтказиш ҳақида 7 та қарор рўйхатга олинганди; 17, 19, 20, 26, 28 май ва 1 июнь.

Зеленскийнинг ўзи 19 май куни ўтказилишини истаб, оёқ тираб туриб олганди.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги ҳукумат инаугурация санасини чўзиш, бу билан уни қонунчиликда белгиланган муддатларда Олий Радани тарқатиб юбориш ҳуқуқидан маҳрум этишга ҳаракат қилмоқда.

Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петро Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб ғолиб бўлди.

Зеленский сайловда иштирок этган украинларнинг 73,22 фоиз овозини олишга эришди.

Марказий сайлов қўмитаси ҳам, сайлов давомида ҳеч қандай жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини хабар қилди. 

 

Янгиликлар лентаси
0