Тошкент вилоятида табиатга жуда кўп миқдорда зарар етказган браконьер қўлга олинди

© Sputnik / СтрингерРыба, изъятая у браконьеров в ходе рейда инспекторами госкомприроды
Рыба, изъятая у браконьеров в ходе рейда инспекторами госкомприроды  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг далолатномасига асосан 6942 дона балиқларнинг ноқонуний овланиши аниқланган.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими ходимлари Тошкент вилоятида табиатга 281,5 миллион сўмлик зарар етказган браконьер қўлга олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Специалист экспертно-криминалистического центра исследует марихуану - Sputnik Ўзбекистон
Бухорода уч хонадонда беркитилган оғу фош этилди

Хабарда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен дарёсининг Оҳангарон тумани, Қайирма қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида фуқаролар В.Б. ва бошқалар тақиқланган ов қуроли ҳисобланган электр қармоқ билан балиқ овлаётганлиги аниқланиб, улардан “SEAHAWK II” номли қайиқ, электр қармоқ, аккумулятор ва 6942 дона овланган балиқлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг далолатномасига асосан 6942 дона балиқларнинг ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига 281,5 млн. сўмлик жуда кўп миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0