ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Термизда судьяга пора таклиф қилган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 13 май куни Сурхондарё вилоят прокуратураси, Термиз туман прокуратураси ва Термиз тумани Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департамент бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказади.
Тадбир жараёнида Афғонистон фуқароси Б. Н. жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раисига хизмат хонасида 500 долларни пора тариқасида берган вақтида жиноят устида ушланган
500 долларни ашёвий далиллар сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.