ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Интернетда Россия космик қурилмалари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Уларнинг яратилиши ва учирилиши ҳақида олдин ҳеч қандай ахборот эълон қилинмаганди. РИА Новости хабарига асосан.
Қурилмаларни тайёрлаган компания бу маълумотларни ошкор этиш ноқонуний эканлигини алоҳида таъкидламоқда.
Интернетда сунъий йўлдошларнинг номи, уларни тайёрлаган корхоналар, учиш муддатлари ва қурилмалар миқдори ҳақида маълумотлар тарқалган.
“Сатурн” компанияси бош муҳандиси Сергей Лихоносов сўзларига кўра, бу маълумотлар Краснодар шаҳрида ўтказилган конференцияда эълон қилинган. Бироқ уларни интеренетга жойлаштириш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган.
Компания вакилининг таъкидлашича, махфий маълумотларни интернетда эълон қилган шахсга нисбатан чора кўрилади.