АҚШ учувчисиз самолёти Россиянинг ғарбий чегараларида разведка олиб борди

Oбуна бўлиш
АҚШнинг разведкачи самолёти Калининград вилояти чегараси яқинида кўринди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. АҚШ ҳаво ҳарбий қўшинлари RQ-4B-40 Global Hawk стратегик учувчисиз самолёти Россиянинг ғарбий чегараларида разведка олиб борди. Бу ҳақда PlaneRadar хабар қилди.

Хабарда айтилишича, стратегик учувчисиз самолёт Сицилия оролидаги Сигонелла базасидан ҳавога кўтарилган.

Москва вақти билан соат 11:45 да самолётни Калининград вилояти чегараси яқинида кўришди.

Соат 13:00 да Эстония ҳудудидан Псков ва Ленинград вилоятлари ҳудудидан разведка парвозини бошлади.

Охирги вақтларда хорижий давлат разведка самолётлари ва учувчисиз қурилмалари Россия чегаралари яқинида борган сари кўп пайдо бўлмоқда.  

Масалан, ўтган ҳафтада RQ-4B-40 Global Hawk Қрим қирғоқлари яқинида кўриниш берди.

Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтонни бундай операциялардан воз кечишга чақирганди, бироқ Пентагон буни рад этди.

Янгиликлар лентаси
0