Олий суд раиси: “Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас”

Oбуна бўлиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, тадбирда Олий суд раиси Козимжон Комилов сўзга чиққан.

Олий суд раисининг сўзларига кўра, суд тизими шу пайтгача эшиклари ёпиқ идора эди. Ҳозир эса суд биноларига барча фуқаролар, жумладан, журналистлар ҳам кириб чиқиши мумкин бўлди.

“Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас. Судяларимиз бунга энди-энди ўрганишяпти”, - деди у.

Еще больше госуслуг можно будет получить через интернет - Sputnik Ўзбекистон
Энди суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилади

Комилов таъкидига кўра, журналистлар билан ҳамкорлик қилишдаги энг катта муаммо – берилаётган материалларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш. Қонуний кучга кирмаган нарсани матбуотда чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Шунингдек, журналистларнинг суд мажлисига киритилмагани ҳақида унга ҳеч қандай шикоят келиб тушмаганини ва аагар шундай ҳолатлар бўлса, муаммони ҳал қилиб беришларини айтиб ўтган.

“Ахборот эркинлиги ва журналистлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни қайта кўриб чиқиш керак. Судяларимизнинг ўзи ҳам кўп янглишади. Ҳали қонуний кучга кирмаган ҳужжатларни асос қилиб гапириб қолишади. Тўғри, улар ёш, ўзини кўрсатгиси келади. Лекин профессионал этикага риоя қилиш керак. Очиқ суд мажлисларига ОАВ вакиллари киритилиши мумкин. Сизнинг (*журналистларнинг) фаолиятингизга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмайди, фақат ички тартибга риоя қилсангиз, кифоя. Ёпиқ суд мажлисларида эса журналистлар иштирок этиши мумкин эмас. Ёпиқ суд мажлисларига ҳатто мени ҳам киритишмайди”, - деди Олий суд раиси.

Янгиликлар лентаси
0