Мактабгача таълим ходимлари лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади

© Пресс-служба министерства дошкольного образования Узбекистана Первое в Узбекистане специализированное дошкольное учреждение с реабилитационным центром
Первое в Узбекистане специализированное дошкольное учреждение с реабилитационным центром   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил 1 майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Нукус шаҳрида реабилитация марказига эга бўлган биринчи мактабгача таълим муассасаси очилди.  - Sputnik Ўзбекистон
“Имкон” марказининг тантанали очилиши: лойиҳа куратори Шаҳноза Мирзиёева

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

- умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги;

- мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги;

- кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги;

- болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги.

Открытие первого в Узбекистане специализированного дошкольного учреждения с реабилитационным центром - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳноза Мирзиёева Нукусда болалар учун ихтисослаштирилган марказни очди

Қарорга кўра, 2019 йил 1 майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Янгиликлар лентаси
0