Юнусобод тумани собиқ ҳокими 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Абдусаматов дастлаб Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддасида (пора олиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13 майдаги ҳукми билан Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилмоқда.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Катта пора сўраган Юнусобод тумани ҳокими ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раислигида Бахтиёр Абдусаматов, вақтинча ишсиз Ўлмас Муҳаммадсаидов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Миллий ПР-маркази” собиқ бош директори Шоҳрух Маликов иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бахтиёр Абдусаматов дастлаб Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддасида (пора олиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.

Строительство многоэтажного дома. - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ҳибсга олинган собиқ Юнусобод тумани ҳокими қарорини бекор қилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13 май куни ҳукмига кўра Бахтиёр Абдусаматов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2 қисми а банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда) ва Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб, 3 муддатда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимлардан ишлаш маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Хабарда тайинланган жазо муддати манзил колонияда ўталиши, қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда жазо муддати 2018 йил 10 сентябрдан бошлаб ҳисобланиши белгилангани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0