Хитойлик тарбиячи ит

Oбуна бўлиш
Хитойлик ғаройиб тарбиячи ит мактаб ўқувчиси дарс қилишини назорат қилишга ўргатилган.

Хитойлик Сюй Синья исмли 11 ёшли мактаб  ўқувчиси ўзининг тарбиячи ити ёрдамида дарс қилади, деб ёзмоқда РИА Новости. Унинг отаси итини ўқувчи фарзанди учун тарбиячи ролини бажаришга ўргатган.

Дарс қилаётган вақтда бола китобдан чалғиб бошқа ишлар билан шуғуллана бошласа, ит ҳам ўзини бошқача тута бошлайди. Буни билган ўқувчи диққат билан, чалғимасдан дарс қилишга ҳаракат қилади.

“Олдин дарс қилиш, кейин пианинода машқ қилиш жуда зерикарли эди. Итим мени “назорат” қила бошлаганидан бери бу қизиқарли машғулотга айланди. Бир ўзим бўлсам менинг фикрим чалғиб кетар эди. Итим билан эса худди  синфдошларим билан бирга дарсга тайёрланаётгандек ҳис қиламан ўзимни”, - дейди Сюй Синья.

Тарбиячи ит 3 ёшда Сюй уни ўз синглиси каби жуда яхши кўради. Уй вазифалари бажариб бўлинганидан сўнг улар биргаликдай ўйнайди.

Янгиликлар лентаси
0