Эксперт Ўзбекистонда ортиқча вазнга қарши курашиш ҳақида: анъаналарни ўзгартириш лозим

© © Фото / предоставлено Натальей ДенисовойКандидат медицинских наук Наталья Денисова
Кандидат медицинских наук Наталья Денисова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон нотўғри овқатланиш туфайли юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича етакчилардан. Россия Озиқ-овқат, биотехнология ва хавфсизлик федерал илмий текшириш марказининг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Наталья Денисова ушбу ҳолатни бартараф қилиш учун ёшлар ва болалар ўртасида турли ишлар олиб бориш керак деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни соғлом турмуш тарзига риоя этиш, тўғри овқатланиш ва ортиқча вазндан фориғ бўлиш мақсадида жисмоний фаолликка кўпроқ вақт ажратишга чорламоқда.  

Россиялик экспертнинг фикрига кўра, бугунги кунда бутун дунёда семизликка ва шу сабабли юзага келаётган касалликларга қарши курашиш учун овқатланиш рациони қайта кўриб чиқилмоқда.

Военнослужащие Узбекистана приняли участие в оздоровительной акции - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги Тошкентда саломатлик акцияси ўтказди

“Шубҳасиз, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юқори жисмоний фаоллик ва спорт билан шуғулланиш узоқ умр кўришга кўмаклашади. Тўғри овқатланиш ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ҳақда эрта ёшдан тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Оилада, айниқса, таълим муассасаларида мувофиқлаштирилган рацион бўлиши шарт. Болаларнинг ҳаракатчанлиги – уларнинг саломатлиги сари қўйилган яна бир қадам. Афсуски, ҳозир улар жуда кўп вақтларини компьютер қаршисида ёки гажетлари билан овора бўлган ҳолда ўтказишади, кам ҳаракат қилишади”, - дея ачинади Денисова.

Шунингдек, у оилаларда дастурхонга кўп ва ёғли таомлар тортиш анъанаси инсон организми учун ёмон таъсир кўрсатишини қўшимча қилди.

“Анъаналарни ўзгартириш жуда қийин, лекин бора-бора буни ўзгартириш зарур. Кундалик рационга кўпроқ витаминлар ва фойдали маҳсулотларни киритиш мақсадга мувофиқ”, - дея ўз фикрини якунлади эксперт.

Янгиликлар лентаси
0