ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Америкалик енгил атлетикачи Инфинит Таккер суперқаҳрамонга хос равишда сакраш қобилияти билан ўзининг мухлислари ва бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди.
Интернет бўйлаб тарқалган видеода АҚШнинг Фейетвилле шаҳрида бўлиб ўтган SEC Outdoor Track & Field Championships мусобақасида 400 метрга тўсиқлар билан югуриш бўйича беллашувда унинг қайси ғайриоддий қобилияти ғалаба сари етаклаганини кўриш мумкин.
Спортчи деярли маррага етиб келишга ҳозир эди, бироқ сўнгги сонияларда рақибларидан бири Роберт Грант етиб ола бошлаган. Таккер ғолибликни қўлга бермаслик мақсадида ўзини марра чизиғи томон отган.
— Johnny Philistine (@TejasGator) 12 мая 2019 г.
Интернет фойдаланувчилари бу сакрашни “супермен сакраши” дея номлашди. Мусобақа Таккер сабабли ёдда қоларли бўлиб, қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Инфинит Таккернинг югуриш натижаси 49,38 сонияни ташкил этди.
Ғалаба сари интилган ҳар бир киши ўз мақсадларига эришиш учун барча имкониятларини ишга солиши лозим. Ахир бежизга “Ўйчи ўйига етгунча, таваккалчи ишини битказади”, деб айтилмайди.