АҚШ бош котиби Москвага ташрифини бекор қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишГоссекретарь США Майк Помпео
Госсекретарь США Майк Помпео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ бош котиби Майк Помпео Москвага ташрифини бекор қилди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. АҚШ бош котиби Майк Помпео Москвага ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига асосан хабар қилди.

Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатди

Бироқ, сешанба куни режага мувофиқ у Сочида Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.

ТИВ маълум қилишича, Москва ушбу учрашувда барча мавзулар муҳокама қилинишига умид қилади: Венесуэладан тортиб қуролни назорат қилишгача.

Душанба куни сиёсатчи Брюсселга йўл олди. Помпео у ерда европалик етакчилар билан долзарб масалалар, шулар ичида Эрон ядровий келишув билан юзага келган ҳолатни муҳокама қилади.

Бундан аввал АҚШ бош котиби Берлин ва Гренландияга ташрифини бекор қилганди.

Ўтган ҳафтада Теҳрон Эрон ядровий дастури бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатиши ҳақида Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россияга мактуб юборганди.

Теҳрон барча чекловларга амал қилишга мажбур эмас деб ҳисоблайди ва битимнинг иккита банди бўйича ўз сиёсатини ўзгартиради. Улар бойитилган уран ва оғир сув захираларини сақлаш билан боғлиқ.

2015 йил Эрон ва 6 та халқаро воситачилар (Россия, АҚШ, Британия, Хитой, Франция, Германия) кўп йиллик муаммо – Эрон атоми бўйича тарихий келишувга эришилганди.

2018 йил май ойида Дональд Трамп Вашингтон битимдан чиқишини эълон қилди. Шунингдек, АҚШ президенти Теҳронга нисбатан барча санкциялар тикланишини маълум қилди. Шу жумладан, Эрон билан бизнес қиладиган мамлакатларга нисбатан ҳам санциялар жорий этилиши ҳақида айтиб ўтганди. Бундан ташқари, Эрон нефтини экспортини 0 даражасига етказиш мақсади ўрганиб чиқилди.

Қолган бешта давлат ва Теҳрон АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш бўйича ҳисоб-китоб учун молиявий механизмини ишлаб чиқишга келишишди.

Янгиликлар лентаси
0