Россиянинг энг ёши улуғ қарияси 123 ёшда вафот этди  

© CyclowikiАлпаз Илиев
Алпаз Илиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ингушетиялик 123 ёшда вафот этган қария дунёнинг энг ёши улуғ кишиси бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik. Ингушетия шифохонасида 10 май куни Россиянинг энг ёши улуғ қарияси – Алпаз Илиев вафот этди, деб хабар қилмоқла “360tv” телеканали, республика раҳбари Юнус-Бек Евкуровга асосан.

“Бизнинг улуғ ёш қариямиз, Россиянинг энг ёши улуғ фуқароси Алпаз Илиев 123 ёшида оламдан ўтди. Алпаз Лоросович бир неча авлодлар алмашувининг гувоҳи бўлган, 8 фарзандни, вояга етказган. Унинг 34 набираси ва 35 нафар эвараси ва бир неча чеваралари бор. У киши хушкўнгил қария эдилар. Бунга мен ўзим бир неча бор шахсан амин бўлганман”, - деб ёзган ўз Инстаграмида Евкуров.

Илиев 6 май куни Магас шаҳридаги Республика клиник шифохонасининг реанимация бўлимига тушиб қолган. Шифокорлар унинг ҳолатини жуда оғир деб баҳолашган.

Алпаз Илиев 1896 йилнинг 1 мартида туғилган. У Россия рекордлар китобига энг ёши улуғ фуқаро сифатида киритилган. У киши ҳеч қачон тамаки чекмаган, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаган. Шунингдек у киши дори воситаларидан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилган. Алпаз Илиев Биринчи жаҳон урушида иштирок этган. Айни дамда Ингушетия маъмурияти Илиевни дунёнинг энг ёши улуғ кишиси сифатида тан олиш борасида ариза тайёрламоқда.  

Янгиликлар лентаси
0