Эронни "жиловлаб туриш" учун Қатарга американинг B-52 бомбардимони етиб келди

CC0 / Robert Sullivan / The youngest Boeing B-52H "Stratofortress"Стратегический бомбардировщик Boeing B-52H Stratofortress
Стратегический бомбардировщик Boeing B-52H Stratofortress - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу ҳафтада Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европа давлатларига музокаралар учун 60 кун муҳлат берганини айтган эди.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. АҚШ ҲҲК Марказий қўмондонлиги Қатардаги авиабазага В-52 бомбардимони етиб келгани ҳақида хабар берди. АҚШ Яқин Шарқдаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун минтақада бомбардимонлардан иборат оператив гуруҳ сафини кенгайтирмоқда.

Президент Исламской Республики Иран Хасан Роухани, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатди

"Лос-Анжелесдаги Барксдейл авиабазасидан учган B-52 Stratofortress бомбардимони 2019 йил 9 май куни Қатардаги ал-Удайд авиабазасига етиб келди", - дейилади қўмондонлик расмий сайтидаги хабарда.

Хабарга кўра, "Бу самолёт америка кучлари ва АҚШнинг минтақадаги манфаатини ҳимоя қилиш учун АҚШ Марказий қўмондонлиги масъулиятли бўлган ҳудудда ёйилган бомбардимончи самолётлар гуруҳига киради".

Илгарироқ, АҚШ Эрон томонидан тобора ўсиб бораётган хавф ҳақида баёнот қилиб, минтақага авиаташувчи зарба берувчи гуруҳ ва стратегик бомбардимонларни йўналтирган эди.

Ушбу эскалация Эрон ҳукуматининг ядро дастури тўғрисидаги битим бўйича "айрим мажбуриятларни бажаришни тўхтатиш" ҳақидаги қароридан сўнг авж олган. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шу ҳафта европа давлатларига музокаралар учун 60 кун муҳлат берганини айтган эди. Тегишли ахборот Буюк Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россияга етказилган.

Янгиликлар лентаси
0