Тошкентда ўзбек генерали Собир Раҳимов ҳайкалига гулчамбар қўйиш маросими ўтди

Oбуна бўлиш
Тошкентда Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Бугун, 9 май куни Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ўзбек генерали Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти шахсий таркиби, кенг жаоматчилик ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Иккинчи жаҳон урушида шон-шарафга чулғанган, ўндан ортиқ жанговар орден ва медаллар билан тақдирланган ўзбек ўғлони, қаҳрамон генерал Собир Раҳимовнинг кўрсатган жасорати ва мардлиги тадбир иштирокчилари қалбида ватанпарварлик туйғусини янада оширди.

Янгиликлар лентаси
0