Қизининг соч тўйи маросимини дабдаба билан нишонланган тожикистонлик жаримага тортилди

Oбуна бўлиш
Турсунзода шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро қизининг мўйсаргирон (соч олиш маросими)ни катта дабдаба билан нишонлагани учун қонун олдида жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Турсунзода шаҳар суди фуқарони “Тожикистон Республикасида урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунни бузганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Гостей встречали по узбекским обычаям: кормили вкусно и правильно - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик амалдор туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун ишдан бўшатилди

Хабарда қайд этилишича, турсунзодалик қизининг соч тўйини ўтказган ва маросимга 25 нафар қариндошлари ва қўшниларини меҳмон сифатида чақирган.

“Тожикистон Республикасида урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга биноан фарзанд туғилиши билан боғлиқ ва шунга ўхшаш маросимлар фақат оила даврасида, ортиқча сарф-харажатсиз ҳамда дабдабасиз нишонланиши керак”, - дейилади хабарда.

Суд фуқарога 5,5 минг сомоний (583 доллар) жарима тўлаш мажбуриятини юклади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлган тўйда кортеж жуда узун бўлгани учун тўй эгаси жаримага тортилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0